TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бишкекнинг "Асанбой" микрорайонида яшовчи фуқаро "жуда катта бир қуртга" дуч келди. У бу ҳақда Спутник Қирғизистоннинг WhatsApp-канали орқали хабар қилган.
Йигитнинг айтишича, "қурт" узунлиги 80 сантиметрларни ташкил қилади. Бишкек фуқаросини бу турдаги жонзод пойтахтга қай тарзда келиб қолди ва у одамлар учун қай даражада хавфли, деган савол ўйлантирмоқда.
Ветеринар Полад Сулеймановнинг изоҳ беришича, суратда сариқ илон — яъни оёқсиз калтакесак акс эттирилган бўлиб, судралувчи мутлақо хавфсиз.
"1970-йилларда Бишкекда бу каби жониворлар кўп эди, аммо қурилишлар туфайли улар чор томонга "тарқалиб" кетди, аксарияти йўқ бўлиб кетишди. Улардан қўрқишга ҳожат йўқ — илонлар безарар, сабаби улар фақат ҳашарот, қурт-қумурсқа билан озиқланади", — деб таъкидлаган мутахассис.
Сариқ илон айрим мамлакатларда камайиб кетаётган умуртқасиз ҳайвон сифатида Қизил китобга киритилган.