ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Жорий йил 10 июлдаги Ўзбекистон президент қарорига мувофиқ Юнусов Жаҳонгир Баходирович Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президент расмий сайти хабар берди.
Ундан олдин Юнусов Джахангир Баходирович ушбу қўмитанинг бошқарма бошлиғи лавозимида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин президент Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимига Рустам Аминовни тайинлаган эди.