Ўзбекистонда Ислом Каримов хотирасига энг яхши мақола танлови эълон қилинди

© Пресс-служба Президента УзбекистанаЎзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўрик-танлов бир босқичда Ислом Каримовнинг 80 йиллиги арафасида ўтказилади. Ғолиб махсус диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистонда "Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола" кўрик-танлови эълон қилинди.

Танловда иштирок этиш учун 2017 йилнинг 31 декабрига қадар 2016-2017 йилларда республика ҳамда хориж газета ва журналларида чоп этилган, интернет нашрларида берилган материалларни қуйида кўрсатилган манзилга юбориш лозим.

Кўрик-танлов бир босқичда Ислом Каримовнинг 80 йиллиги арафасида ўтказилади.

Церемония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов билан боғлиқ хотиралар акс этган материаллар қабул қилинмоқда
Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:

"Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола" кўрик-танлови ғолиби махсус диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 100баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Иккинчи ўринни олган иккита иштирокчи диплом ва энг кам иш ҳақининг 75 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Учинчи ўринни олган учта иштирокчи диплом ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Янгиликлар лентаси
0