ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. 12-16 июн кунлари республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд, деб огоҳлантирди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
"Ўзгидромет" марказининг маълумотига кўра, 2017 йил 12-16 июл кунлари хаво ҳарорати иссиб кетиши оқибатида республика тоғли ҳудудларда Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан сел келиш хавфи мавжуд.
Нурек сув омборида сув кўпайиши ва тоғлардан эриган сувлар тушиши ҳисобига Амударё сув даражаси 400-420 смгача кўтарилиши мумкин. Бунинг натижасида қирғоқларни ва атрофдаги ҳудудларни сув босиши мумкин.
Ўзбекистон ФВВ фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.