Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари "Ниҳол" мукофотини олишади

В Узбекистане проходит отбор талантов на получение награды "Нихол"
В Узбекистане проходит отбор талантов на получение награды  Нихол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танлов якуний босқичига 171 нафар номзод тавсия этилган

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистон давлат консерваториясида 10-13 июл кунлари "Ниҳол" давлат мукофоти учун якуний саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда, деб хабар берилди Ўзбекистон маданият вазирлиги веб сайтида.

Бу йилги "Ниҳол" мукофоти танловининг туман (шаҳар) саралаш босқичларида 13 минг нафардан ортиқ ижодкор ёшлар иштирок этди. Якуний босқичга 171 нафар номзод тавсия этилган.

Оператор ва унинг ассистенти суратга олиш майдончасида - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбеккино профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар учун танлов эълон қилди

Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 15 август куни "Истиқлол" санъат саройида ўтказилади.

"Ниҳол" мукофоти Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2000 йил 25 августда таъсис этилган. Танлов 2000 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинди ҳамда 2011 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилмоқда.

"Ниҳол" мукофоти совриндорлари ўз йўналиши бўйича олий ўқув юртига имтиҳонсиз ва тест синовларисиз давлат гранти асосида ўқишга кириш имконияти, "Ниҳол" рамзи акс эттирилган соврин ва энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдоридаги пул мукофотига эга бўладилар.

Шу кунгача ушбу мукофот совриндорларидан 1 нафари Ўзбекистон халқ артисти, 17 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 6 нафари Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвонлари билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0