TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. 11-12 июль кунлари Туркманистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, меҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Туркманистон делегациясининг ташриф дастуридан ҳукуматда ва ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.