TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бугун Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилди. Бу ҳақда Озарбайжон президентининг расмий сайтида хабар берилмоқда.
© president.azОзарбайжон президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди
Озарбайжон президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси веб порталининг хабар беришича, Ўзбекистон делегациясининг Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайх-ул-Ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг таклифига биноан Озарбайжонга ташрифи 13 июлга қадар давом этади.
Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида икки диний идора ўртасидаги мавжуд алоқаларни янада ривожлантириш ва ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириши режалаштирилган.