TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Қирғизистон Чехиянинг компанияси билан бир 10дан ортиқ ГЭСлар қуриш ҳақида шартнома имзолади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Бугун Қирғизистон ҳукумати ва Чехиянинг Liglass Trading CZ, SRO компанияси орасида Акбулун ва Норин-1, Юқори-Норин ГЭСлар каскади ҳамда "Қирғизистонда кичик гидроэлектростанциялар қуриш ҳақидаги" шартномаларни имзолади. Шартномалар имзолаш жараёнида президент Алмазбек Атамбаев шахсан иштирок этди.
"Европалик йирик сармоядорларнинг Қирғизистонга келиши бутун дунё сармоядорлари учун яққол мисол бўлади. Қирғизистон бизнес ривожланиши ҳамда ўзаро фойдали бўлган шартномаларни амалга ошириш учун барча шароитларни тайёрламоқда", — деди Қирғизистон президенти.
"Қирғизистонда кичик гидроэлектростанциялар қуриш ҳақидаги" шартномаси 2020 йил охирига қадар 10дан ортиқ кичик ГЭСлар қуришни назарда тутган. Хусусан, 2019 йил охирига қадар "Орто-Токой-1", "Орто-Токой-2", "Папан", "Чон-Аксуу", "Кировская", "Карасуу левая-1", "Карасуу левая-2" ҳамда 2020 йил охирига қадар "Сандык-1", "Сандык-2" ва "Сандык-3" кичик ГЭСлари учун техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқариш, электростанциялар қуриш ва уларни ишга туширишни ўз ичига олган.
Liglass Trading CZ, SRO ГЭСлар қуриш режасини икки босқичда амалга оширади. Биринчи навбатда Акбулун ва Норин-1 ГЭСларини қуриш режалаштирилган. Уларни қуриш учун 230 миллион доллар сарфланади ва 4 йил вақт керак бўлади. Режага кўра юқори Норин ГЭСларининг учумий қуввати 237 Мегаватт бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, юқорида тилга олинган ГЭСлар 2012 йилда имзоланган шартномалар асосида, Россия сармоялари иштирокида қурилиши керак эди. Россиянинг энг йирик ГЭСлар қурувчи корхонаси "Русгидро" ушбу қурилишнинг бошланғич босқичи учун 37 млн доллар сарфлашга улгурган эди. Лекин 2016 йилда Россия иқтисодий мураккаб шароит туфайли ушбу шартномага сармоялар киритишдан воз кечди ва шартнома бекор қилинган эди. Бугун имзоланган шартномага кўра, Чехиянинг Liglass Trading CZ, SRO компанияси, "Русгидро" харажат қилган 37 миллион долларни бир ой ичида Россия компаниясига қайтариб беради.