ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. WBC silver чемпионлик камари учун ўтказилган жангда Қудратилло Абдуқаҳҳоров ғолибликни қўлга киритилди.
Куни кеча Екатеринбург шаҳрида ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров россиялик боксчи Дмитрий Михайленко билан жанг ўтказди.
12 раунд давом этган жангда Абдуқаҳҳоров рақибидан устунлик қилди ва ҳакамлар бир овоздан ғалабани Ўзбекистон боксчисига беришди, деб хабар қилди РИА Новости.
Қайд қилиш жоизки, 23 ёшли Ўзбекистон спортчиси Абдуқаҳҳоров ҳисобида 12 (шулардан 8 тасида нокаут билан) ғалаба қозонган, мағлубиятлар йўқ.