Тожикистонда сел келиши оқибатида 100дан ортиқ уй зарар кўрди

© Facebook/darvozСел в Таджикистане
Сел в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонда кучли сел оқибатида 10та уйни сув босди ва халқаро аҳамиятга эга бўлган Душанбе – Кўлоб – Кулма автомобил йўлининг бир қисми вайрон бўлди.Ҳафта бошидан буён селдан зарар кўрган уйлар сони 100дан ошди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон автоном округида кучли сел келиши оқибатида 10та уйни сув босди ва Кўлобдан Хитойга борувчи йўлнинг бир қисми вайрон бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри Тожикисто ФВ қўмитаси хабарига асосан.

“Ҳаво ҳароратининг кескин ошиши (+45 градус) натижасида тоғлардаги музликлар эриши тезлашди ва сел келди. Тоғли-Бадахшон автоном округи Дарваз туманининг Нулванд қишлоғида  10дан ортиқ уй сув остида қолди”, — деди навбатчи ходим.

Унинг айтишига қараганда сел оқими Панж дарёсининг тўсиб қолган ва Душанбе – Кўлоб – Кулма (Хитой) йўлининг бир қисми ҳам сув остида қолган. Қўмита ходими айтишига қараганда қурбонлар бўлмаган. Табиий офат қўшни Хостав қишлоғига ҳам хавф солмоқда.

Эслатиб ўтамиз, охирг бир ҳафта давомида Тожикистоннинг бир неча вилоятларида сел оқими ўнлаб уйларни вайрон қилди. Сўғд вилоятининг Овчи қишлоғида 25та уй, Панжикент туманининг Амондара қишлоғида 70 уй бузилди. Табий офат содир бўлган барча ҳудудларда ФВ қўмитаси ва маҳаллий бошқарув органлари вакиллари еткизилган зарарни ҳисобламоқда ва аҳолига ёрдам кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0