Бишкек шаҳрининг Жибек Жолу шоҳкўчасида жойлашган масжид 3,5 гектар майдонни эгаллаган. Масжид қурилиб битганидан кейин у ерда бир вақтнинг ўзида 10 минг киши намоз ўқиши мумкин бўлади. Масжиднинг асосий гумбазини ўраб турган 4 миноранинг ҳар бирининг баландлиги 64 метрни ташкил қилади.
Масжид Туркия муфтияти кўмагида қурилмоқда. Янги масжид нимаси биландир Туркиядаги қадимий Султонахмет ва Ая Сафия масжидларини эслатади.