Сенатор: бу йилги ва олдинги қонунлар орасида ер билан осмонча фарқ бор

© Sputnik / СтрингерЗаместитель председателя Сената Олий Мажлиса Светлана Артыкова
Заместитель председателя Сената Олий Мажлиса Светлана Артыкова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий мажлис томонидан ушбу йилда қабул қилинган қонунларни изоҳлаш, тушунтиришнинг ҳожати йўқ. Уларнинг ҳаммаси тушунарли изоҳланган.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси ишлаб чиқараётган қонунларнинг сифати ва даражаси сезиларли даражада ўсган деб ҳисоблайди Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Светлана Артикова.

“Олдинги қабул қилинган қонунлар билан ушбу йилда қабул қилинган қонунлар орасида ер билан осмонча фарқ бор. Қонунлар сифатида ҳам қонунчилик техникасида ҳам”, — деди Светлана Артикова Халқаро пресс-клуб мажлисида.

 

Артикова айтишига қараганда Олий мажлис томонидан ушбу йилда қабул қилинган қонунларни изоҳлаш, тушунтиришнинг ҳожати йўқ. “Уларнинг ҳаммаси равон, тушунарли ва лўнда изоҳланган”,- деди сенатор.

Шунингдек, Артикова Сенат фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишига қараганда, бугунги кунда Сенат республика ҳаётида Олий Мажлис тутган ўрнини кучайтириш, ижроия ҳукумати фаолияти устидан назоратни кучайтириш ва юқори мартабали мансабдор шахслар фаолиятини таҳлил қилиш билан шуғулланмоқда.

“Сенаторлар ўз ишидан қониқди дейишга ҳали эрта. Инсон ўзишидан қониққан замон унинг ривожланиши тўхтайди. Бизда бундай ният йўқ”, — деди Артикова.  

Шунингдек, сенатор барча давлат ташкилотлари ходимларига нисбатан хотиржам ишлаш вақтлари ўтиб кетганини ва уйқудан уйғониб ишлаш вақти келганини таъкидлади.

Podrobno.uz хабарига асосан.

 

Янгиликлар лентаси
0