TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. 6 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.
Кимлар қатнашди?
Эслатиб ўтамиз, тиббиёт масалалари бўйича Ўзбекистон раҳбари бундан аввал ҳам икки марта: жорий йил 5 январь ва 7 февраль кунлари йиғилишлар ўтказган.
Олти ой ичида учинчи марта
Ярим йил давомида учинчи бор мажлис ўтказилаётгани, албатта, бежиз эмас.
Шунинг учун ҳам мана шу ўта муҳим, ҳал қилувчи масалани ечмасдан туриб, бошқа соҳа ва тармоқларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти ҳақида гапириш умуман мумкин эмаслиги қайд этилган.
Нималар амалга оширилди?
Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор ижроси доирасида 793 қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, 441 тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил этилгани, фаолияти тугатилаётган 658 қишлоқ врачлик пункти бинолари хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун шифокорларга берилди.
Шу билан бирга, шу йилнинг ўзида жойларга етказиб берилиши керак бўлган 1 минг 200 "тез ёрдам" машинасидан 1 июлгача жами 646 дона автотранспорт, жумладан, Тошкент шаҳри бўйича 126 дона "Дамас" етказиб берилган.
Камчиликлар…
Йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасида бир қатор камчиликлар ҳам кўзга ташланаётгани, хусусан, патронаж ишлари талаб даражасида эмаслигига урғу берилган.
"Биз энди тиббиёт муассасаси, жумладан, патронаж хизматининг фаолиятига соҳа амалдорлари эмас, балки оддий одамлар, аҳолининг бевосита ўзи холис баҳо берадиган тизим яратишимиз керак", деб айтган Мирзиёев.
Шунингдек, олиб борилаётган доимий мониторинг ишлари дори-дармон таъминоти ва нархи масаласида ҳам ҳанузгача жиддий муаммолар борлигини кўрсатаётгани аниқ мисоллар асосида қайд этилган. Мутасадди ташкилотларга нархлари чекланган дори воситалари ишлаб чиқариш, уларнинг дорихоналарда доимо мавжуд бўлиши ва рецепт асосида берилишини таъминлаш каби тадбирлар механизмини ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.
Шифокорларга ипотека берилади
Йиғилишда яна бир долзарб муаммо – минтақа ва ҳудудларда шифокор кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ масала ҳам муҳокама қилиниб, вазиятни ижобий томонга ўзгартириш мақсадида тиббиёт ходимлари учун зарур шароитлар яратиш, жумладан, уларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар, истеъмол кредитлари билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берилган.
Хориждан мутахассислар чақирилади
Мирзиёев айни вақтда хорижий мамлакатлардан юқори малакали шифокор мутахассисларни Ўзбекистонга таклиф этиб, уларнинг билим ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар кўриш зарурлиги ҳақида топшириқлар берган.
Йиғилишда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, айниқса, хусусий тиббиёт тармоғини кенгайтириш бўйича ишларнинг аҳволи учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари шахсан масъул экани ва ҳар чоракда Мирзиёевга ҳисобот бериши алоҳида таъкидланган.