ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Риштон марказида "Said's ceramics" оилавий корхонаси ва меҳмонхона фаолият кўрсатмоқда. Меҳмонхонанинг номланиши Риштон кулолчилиги билан боғлиқ бўлган кўп йиллик тарихни ўзида акс эттиради, деб ёзади Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Меҳмонхонанинг кириш қисмида "Карвон" манзараси ва гуллар билан безатилган катта хум-ваза эътиборни тортади. Бу ерда тайёр кулолчилик буюмларидан иборат санъат галереяси жойлашган.
© uzbektourism.uzБу ерда маҳорат дарслари ҳам ўтказилади
Бу ерда маҳорат дарслари ҳам ўтказилади
Ташриф буюрувчилар лойдан пештоққача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнининг гувоҳи бўлишлари мумкин. Истакка қараб ўқув-маҳорат дарслари ҳам ўтказилади.
Меҳмонлар бу ерда ўзбек халқининг урф-одат ва анъаналари, бой ўзбек ошхонаси билан яқиндан танишишлари мумкин.