TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Россияда давом эттириши аниқ бўлди, деб ёзмоқда championat.asia.
Хабар берилишича, футболчи Россия премьер-лигасининг "Ростов" клубига ўтди. Бу ҳақда championat.asia сайтига футболчига яқин манба хабар берган.
Шомуродовнинг янги жамоа сафига ёзда ёки қишда ўтиши клубларнинг ўзаро музокарасидан сўнг маълум бўлади, дейилади хабарда.