"Фейсбук" масхарабози - Дима Қаюм: ёзадиганларим латифа эмас

© Дима Қаюмнинг шахсий архивиданДима Қаюм, Фейсбук тармоғи "юлдузи"
Дима Қаюм, Фейсбук тармоғи юлдузи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Фейсбук" лентасига кўз югуртирадиган бўлсангиз - Дима Қаюм томонидан чоп этилган қатра ҳазилларга кўзингиз тушади. Ижтимоий тармоқда энг кўп муҳокама қилинадиган постлар ҳам айнан бугунги қаҳрамонимизга тегишли. Асли касби тадбиркор бўлган бу йигит интернетга қандай вақт топишига қизиқиб, у билан боғландик

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik, Дилшода Раҳматова. "Фейсбук" ижтимоий тармоғида "масхарабоз" ролини ижро этиб, кун бўйи кулгили ҳазил қатраларни чоп этадиган Дима Қаюмни бугун ҳеч иккиланмасдан "ижтимоий тармоқ юлдузи" деб аташ мумкин.

Қаҳрамонимизнинг асл исми — Дилшод Болтабоев бўлиб, касби эса — тадбиркорлик. Дима Қаюмнинг айтишича, ижтимоий тармоқларда фаоллиги тадбиркорлик билан шуғулланишига халал бермас экан. "Илҳом келганида ёзаман, илҳом эса жуда тез-тез келади", — деди у саволимга жавобан.

- Айтингчи, латифаларингизни ёзиш учун илҳомни қаердан оласиз?

— Аслида ёзаётганларим латифа эмас, инсонни ўйлантирадиган, мушоҳада қилишга ундайдиган чуқур фикрлар, деб биламан.

Тўғри, орасида таржималар ҳам бор, ахир мен Петросян эмасман-ку.

© SputnikСкриншот Фейсбук
Скриншот Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Скриншот Фейсбук

- Унда масхарабоз десак-чи, сизни?

— Шундай десангиз тўғрироқ бўлади. Чунки кўпроқ халқ ҳеч кимга айта олмаган дард-аламларини ҳазил тариқасида оммага ҳавола этаман.

- Унда айтинг-чи, ижтимоий тармоқда масҳарабозлик қилиш фикри қандай туғилди?

— Аниқ эсимда йўқ, лекин уч ёки тўрт йил олдин "Фейсбук" ижтимоий тармоғига аъзо бўлганман. Бошида бошқалар томонидан чоп этиладиган постларни эътибор билан ўқирдим. Жиддий мавзулар кўп, ҳазил эса кам экан. Ўша вақтдан эътиборан латифамонанд қатралар ёзишни бошладим. Ахир кулгини севадиган халқмиз, қолаверса, ўзим ҳам аския ўчоғи бўлмиш — Фарғонада дунёга келганман.

© SputnikСкриншот Фейсбук
Скриншот Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Скриншот Фейсбук

- Янгиларидан борми?

— Робот онанинг қизига насиҳати: "у йигит сенга уйланмагунча, чипингни кўрсатма, хўп".

- Қишлоқдошларингиз Фейсбукдаги фаоллигингизга қандай муносабат билдиришади?

— Қишлоқдошларимдан саноқли одамларгина хабардор.

- Ота-онангиз, рафиқангиз-чи?

— Ота-онам билади, индашмайди, хотиним эса менга эмас, шу Фейсбукка уйлансангиз яхши эди, дейди…

© SputnikСкриншот Фейсбук
Скриншот Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Скриншот Фейсбук

- Ҳазилларингизни китоб қилиб чиқараётган экансиз, шу ростми?

— Ҳа, шу бугун айтишди, китоб нашрга тайёр бўлибди. Муҳаррирлар китобни "Мен ким Дима Қаюм", деб номлашибди.

Янгиликлар лентаси
0