Наманганда тил ўргатиш бўйича махсус мактаб ташкил этилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишНаписание диктанта
Написание диктанта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари тил ўргатиш бўйича махсус мактабни Наманган давлат университети қошида ташкил этиш, бу ерда хорижий тилларни ихтисослаштирилган тарзда ўргатиш зарурлигини таъкидлади

TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Наманган давлат университети қошида тил ўргатиш бўйича махсус мактаб ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев 2016 йил 2 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашувда Исҳоқхон Ибрат ҳақида алоҳида тўхталиб, у кишига атаб замонавий боғ яратиш, ёдгорлик мажмуаси ва "Ибрат мактаби"ни ташкил қилиш ташаббусини баён этган эди.

"ХIX асрда Тўрақўрғон заминида туғилиб ўсган Ибрат домла араб, форс, рус, ҳинд, урду, инглиз, француз тилларини яхши билган, —деди президент.- Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлиб, Шарқ ва Европа илм-фани, маданияти ва санъати билан яқиндан танишган, юртимизга илғор маданият ва техника янгиликларини олиб киришга интилган".

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюрди

Президент таклифи жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, Тўрақўрғонда Исҳоқхон Ибратга бағишланган сўлим боғ, ёдгорлик мажмуаси ва "Ибрат мактаби" ташкил этилмоқда.

Боғ одамларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришига қулайлик яратиш билан маънавий оламини ҳам бойитади. Бу ерда Исҳоқхон Ибрат ҳайкали ўрнатилади. Музей Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёти, серқирра фаолияти билан таништиради. "Ибрат мактаби"да ёшлар хорижий тилларни ўрганади.

Давлат раҳбари мазкур комплексни мазмун жиҳатидан такомиллаштириш, тил ўргатиш бўйича махсус мактабни Наманган давлат университети қошида ташкил этиш, бу ерда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда хорижий тилларни ихтисослаштирилган тарзда ўргатиш зарурлигини таъкидлади. Ўқитувчи ва ўқувчиларга зарур шароитлар яратиш, мажмуа атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

"Гап ёшлар тарбияси ҳақида борар экан, бу борада шошмаслик, ёшлар ва ота-оналарнинг талаб-истакларидан келиб чиқиб, ҳар томонлама пухта ўйлаб иш тутиш керак", деди Ўзбекистон президенти.

Шавкат Мирзиёев тумандаги Наманган кўчасида халқ ичига кириб, одамлар билан мулоқот қилди. Аҳоли Президентимиз ташрифидан хурсандлигини, амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар учун миннатдорлик изҳор этди.

Янгиликлар лентаси
0