ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Бугун Германияда ўн иккинчи G20 саммитининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Дунё давлатлари етакчилари икки кун давомида энг долзарб сиёсий ва ижтимоий муаммоларни муҳокама қиладилар.
Куни кеча Гамбург аҳли бу учрашувга нисбатан ўз муносабатини намойиш қилди — шаҳардаги Санкт-Паули даҳасида оммавий тартибсизликлар рўй берди: юзлаб одамлар, шу жумладан, ҳуқуқ-тартибот ходимлари яраланди. Тунги танаффусдан сўнг исёнчилар яна полициячилар тўсиғини ёриб ўтишга уринишмоқда.
#nog20 pic.twitter.com/adQL57IGUI
— Xenia__Sputnik (@XseniaSputnik) 7 июля 2017 г.
"Расмий учрашувга ярим соат вақт қолган, норозилик намойишчилари сони эса тобора ортмоқда", — деб хабар қилди РИА Новости.
Айни вақтда "Катта йигирматалик" етакчилари Гамбургга етиб келишган.
Жумладан, Россия президенти Владимир Путин дунё етакчи раҳбарлари билан ўнга яқин иккиёқлама учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда. Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳам саммитда биринчи марта "саломлашиши" аллақачон барча ОАВларда айтиб ўтилди.
G20 саммитида 20 мингга яқин полициячи хавфсизлик учун жавоб беради.
Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп саммит очилиши олдидан дунё етакчи раҳбарлари билан учрашувни сабрсизлик билан кутаётганини маълум қилган.