TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Gullup компанияси томонидан ўтказилган изланишлар натижасига кўра, Ўзбекистон дунёда энг оптимист ва ҳаётга яхши ният билан қарайдиган мамлакатлардан бири экан.
Жамият фикрини ўрганиш соҳасида катта тажрибага эга бўлган Gullup изланишлар компанияси 142 мамлакатнинг 149 минг фуқароси орасида сўров ўтказган. Сўров вақтида респондентларга "Сиз охирги кунларда кўп кулдингизми?", "Сиз охирги вақт бирор қизиқ иш қилдингизми?", ёки "сиз кечаги кунни хафа бўлиб ўтказдингизми?", шунингдек, "Сиз стресс, қаҳр, хавотирланиш ҳис қидаяпсизми?" каби саволлар берилган.
Ана шундай сўров натижасига кўра, энг оптимист ва ҳаётга ишонч умид, яхши орзу-ният билан қарайдиган халқлар орасида Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллаган. Рейтингнинг биринчи ўринда Парагвай, иккинчи ўринда Коста Рика.
Сўров ўтказган компания мутахассислари фикрига кўра, бунинг сабаби биринчидан — миллий характер ва менталитет бўлса, иккинчидан — жамият аъзолари орасида алоқа ришталарининг кўплиги ва уларнинг мустаҳкамлиги экан.
Инсонлар "кайфияти энг ёмон" мамлакатлар орасида биринчи ўринда Ироқ, Жанубий Судан ва бошқа уруш бўлаётган мамлакатлар эгаллаган.