2050 йилда Ўзбекистон аҳоли сони бўйича МДҲда Россиядан кейинги ўринга чиқади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон аҳолисининг сони 40,95 млн кишига етади

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik.  БМТ экспертлари демографик ўсишнинг 2100 йилгача бўлган ҳолатини таҳлил қилдилар ва собиқ иттифоқ мамлакатларида бу борада қандай ўзгаришлар бўлишини тахмин қилишди.

СССР тарқалганидан буён ўтган давр мобайнида собиқ совет ҳудудидаги барча мамлакатларда ўртача умр кўриш кўрсаткичи ошган. Бунга бир нечта сабаблар бўлиб, энг асосийси ҳаёт кечириш сифатининг ошганлигидир.

Масалан, 1991 йилда Ўзбекистон аҳолиси 20,7 млн кишини ташкил этган ва республикада ўртача умр кўриш кўрсаткичи 66,3 йилга тенг бўлган.

Бугунги кунда эса мамлакат аҳолиси сони 31,91 млн кишига етган ва ўртача умр кўриш 71,4 ёшни ташкил этади.

2050 йилга келиб Ўзбекистон аҳолисининг сони 40,95 млн кишига етади ва аҳоли сони бўйича республика собиқ СССР ҳудудида Россиядан сўнг иккинчи ўринга чиқади. Ўзбекистонликларнинг ўртача умр кўриш кўрсаткичи эса 75,2 ёшни ташкил этади.

БМТ экспертларининг фикрича, 2100 йилга келиб, кексаларнинг кўпайиши ва туғилишнинг қисқариши ҳисобига аҳоли сони камаяди. Уларнинг тахминига кўра, 2100 йилда Ўзбекистон аҳолиси 38,1 млн кишини ташкил этади ва одамларнинг ўртача умр кўриш кўрсаткичи 82 ёшга етади.

Янгиликлар лентаси
0