Бейонс каби рақс тушаётган қирғизистонлик Сайкал ижтимоий тармоқлар "юлдузи"га айланмоқда

© Sputnik / Жоомарт УраимовСайкал Жумалиева - Ижтимоий тармоқлардан олинган сурат
Сайкал Жумалиева - Ижтимоий тармоқлардан олинган сурат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вайн жуда оммалашиб кетиб, энг кўп лайк олган видеога айланди

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Instagram-блогер Сайкал Жумалиева ўзининг кулгили видеоси билан ижтимоий тармоқларни забт этмоқда, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.

Айтиш жоизки, Интернет фойдаланувчиларига ушбу ролик жуда манзур келмоқда, юзерлардан бири эса "Қалбингда овулда ўсаётган қиз эмас, Бейонс бўлса…" деб изоҳ қолдирган.

 

"Видео кутилмаганда суратга олинди. Биз ўша вақтда яйловда эдик. Ёзни қандай ўтказаётганимни қайд этиш учун ролик суратга олишга қарор қилдик. Онамларнинг халатини кийиб, бошимга рўмол ўраб олдим. Синглим оператор вазифасини бажарди, укаларим эса кадр ортида идишларни олиб бериб туришди",— деди ролик қаҳрамони.

Видео Норин вилоятининг Арпа Ат-Башин яйловида суратга олинган.

Янгиликлар лентаси
0