TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик машҳур режиссер ва сценарий муаллифи Зулфиқор Мусоқов, ўзининг янги фильми учун бир ёш йигит ва қиз изламоқда, деб хабар қилди Nuz.uz нашри.
Ишчи номи "Берлин-Оққўрғон" бўлган картина "Ўзбекфильм" киностудиясида суратга олинади. Унда Ўзбекистоннинг Иккинчи Жаҳон урушига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилиб берилади.
Янги картина учун 16-18 ёшли шарқона қиёфага эга бўлган озғингина ўзбек қиз, иккинчиси шарқона қиёфага эга бўлган 20-24 ёшли озғин ўзбек йигит керак экан.
Фильмда суратга тушишни истаганлар ўз фотосуратларини info@focusgroup.uz манзилига юборишлари сўралган. Фотосурат 2017 йилнинг апрел ойидан кейин суратга олинган бўлиши, унда юз бўлажак фильм иштирокчисининг юзи яхши кўриниб туриши керак. Косметика ва фотошопда ишланган фотосуратлар қабул қилинмайди. Фотосурат билан бирга исми шарифи, ёши ва алоқа қилиш учун телефон рақами кўрсатилган бўлиши керак.