ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Бўз туманидаги мевали боғда ишловчи Шаҳрихон туманилик Илҳом Раимов (исм шарифлари ўзгартирилган) 3 дона полиэтилен қопда бўлган жами оғирлиги 21 кг. 160 грамм марихуана гиёҳванд моддасини 1 млн сўмга сотган вақтида ушланди.
Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, у Андижон вилоятида ўтказилаётган "Қора дори-2017" тезкор-профилактик тадбири давомида Шаҳрихон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.