ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Муқаддам судланган Нормуҳаммад Метниязов Олмазор тумани ҳудудида "Матиз" русумли автомашина қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, унинг салонидан 4,5 миллион сўм пулни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.