Аҳоли мурожаатларига беъэтибор бўлган навбатдаги ҳоким лавозимидан бўшатилди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шовот тумани ҳокими мурожаатлардан тўлиқ хабардор эмаслиги, аҳолини қийнаб келаётган муаммоли масалаларнинг ичига кирмаганлиги ва уларни ҳис этмаганлиги маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун лавозимидан айрилган ҳокимлар сони яна биттага ошди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги Халқ билан мулоқот гуруҳида маълум қилинди.

Хабарда ёзилишича, 2014 йил сентябрь ойидан бери Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Тўлибой Ўтамуратов иш даври мобайнида туманда саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги тадбирларини амалга ошириш, кичик бизнесни қўллаб қувватлаш, маҳсулотларни экспорт қилиш масалаларида кўзга кўринган натижаларга эришмади.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролар мурожаатига эътиборсиз бўлган ҳоким ишдан кетди

Шовот туманида истиқомат қилувчи аҳолидан бугунги кунгача жами 2 731 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 933 таси Шовот тумани ҳокимлиги ваколати билан боғлиқ. Ҳокимлик томонидан кўриб чиқилган ушбу мурожаатлардан атиги 35 таси ижобий ҳал қилинган. Қолган мурожаатларга умумий мазмундаги тушунтириш бериш билан чекланган.

2017 йил 8 июнь куни Президент девони Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати раҳбарлигида Шовот туманида республика вазирлик ва идоралар, вилоят мансабдор шахслари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилди ва туманнинг 50 нафардан ортиқ фуқароси билан бевосита очиқ мулоқот ўтказилди.

Қабул давомида Шовот тумани ҳокими мурожаатлардан тўлиқ хабардор эмаслиги, аҳолини қийнаб келаётган муаммоли масалаларнинг ичига кирмаганлиги ва уларни ҳис этмаганлиги маълум бўлди.

У фуқаролар дардини эшитадиган, Ўзбекистон президенти қўяётган ва ҳозирги замон талабига жавоб берадиган, юқори ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга раҳбар сифатида ўзини намоён эта олмади ҳамда туман аҳолиси билан қўпол муомалада бўлганлиги сайёр қабул давомида яққол кўринди.

Тўлибой Ўтамуратов бугун туман депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ўз лавозимидан озод этилди.

Янгиликлар лентаси
0