TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Грузия Элчиси билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот-хизмати.
"2017 йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Грузиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Константин Жгенти билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида турли соҳаларда Ўзбекистон-Грузия мулоқотини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, жумладан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди", — дейилган хабарда.
Қайд этилишича, учрашувда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш муддатлари ҳамда турли даражалардаги бошқа ташрифлар режаси муҳокама қилинган.