TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Саудия подшоси Салмон ибн Абдул Азиз Ал Сауд Гамбургда ўтказилиши режалаштирилаётган "Катта йигирматалик" саммитида иштирок этишдан воз кечди, деб хабар қилди РИА Новости.
Илгарироқ Sueddeutsche Zeitung газетаси Саудия подшоси Қатар атрофида авж олган сўнгги ҳодисалар туфайли саммитда қатнашишдан воз кечганлиги ҳақида хабар тарқатганди. Шунингдек, саммитда Саудия Арабистонидан мамлакат Молия вазири Муҳаммад Ал-Жадаан қатнашиши қўшимча қилинган эди.
"Биз бу борада расмий билдириш олганимизни тасдиқлашим мумкин", — деб айтган Зайберт брифинг давомида. Аммо у саудиячилар подшоси нима учун саммитда иштирок этишдан воз кечгани сабабини очиқламаган.
Зайберт, шунингдек, Саудия Арабистонидан ушбу саммитда ким қатнашиши Германия томонга маълум эмаслигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, "Катта йигирматалик" (G20) саммити Германиянинг Гамубрг шаҳрида 7-8 июл кунлари бўлиб ўтади.