ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тўйчиев Олимжон Алижонович Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.
Тўйчиев агентликдаги Технологиялар тренсферини ташкил қилиш ва инновация ярмаркаларини ўтказиш, Халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, Ахборот-коммуникация технологиялари ва Олий таълимдан кейинги таълим тизими бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Олимжон Тўйчиев 25 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети магистратура босқичида таҳсил олиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда президент 23 ёшли Алишер Саъдуллаевни Ўзбекистон халқ таълими вазирининг ўринбосари этиб тайинлаганди.