ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Ушбу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган Самбо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон курашчилари етакчилик қилмоқда.
Халқаро самбо федерацияси хабарига кўра, мусобақаларнинг биринчи куни натижасига кўра, ўзбекистонлик спортчилар 9 олтин медал, иккинчи кун натижасига кўра 6 олтин медал соҳиби бўлишган.
Медаллар сони бўйича иккинчи ўринда Қозоғистон жамоаси. Улар мусобақанинг биринчи куни 7 олтин медал, иккинчи куни 6 олтин медал соҳиби бўлишган.
Самбо бўйича Осиё чемпионати Тошкентда 30 июндан 2 июлга қадар бўлиб ўтмоқда. Чемпионатнинг бош ҳомийси Россиянинг “Роснефть” компаниясидир.