"Ўзбекозиқовқатхолдинг"га янги раҳбар тайинланди

© Подробно.UZНовым председателем холдинговой компании "Узбекозиковкатхолдинг" стал Тохиржон Жалилов
Новым председателем холдинговой компании Узбекозиковкатхолдинг стал Тохиржон Жалилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компаниянинг олдинги раҳбари Одилхон Рустамов президент танқидидан кейин истеъфога чиқарилган эди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан,"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компаниясининг янги раиси этиб “Ўзавтосаноат” АЖнинг раиси ўрнбосари Тохиржон Жалилов тайинланди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент қатор раҳбарларга "ҳайфсан" берди ва айрим ҳокимликларни жиддий огоҳлантирди

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компаниясининг собиқ раҳбари, ўтган чоршанба куни президент иштирокида бўлиб ўтган, 2017 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган экспорт масалаларига бағишланган видеоселектор мажлисидан кейин истеъфога чиқарилган эди.  

Давлат раҳбари “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг раҳбари Одилхон Руставмовни ва “Ўзагроэкспорт” компанияси директори Жамшид Холмухамедовни “эгаллб турган вазифаларига лойиқ эмас” деб танқид қилган эди.

Тохиржон Жалилов 1998 йилдан буён Ўзбекистон автомобил саноати тизимида ишлаб келаётган эди. Жалилов Узов вақт давомида Россия ва Украинада “Ўзавтосаноат” компаниясининг шўъба корхоналарида ишлаб келган.

Podrobno.uz хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0