Сурхондарёда жаҳон андазаларига мос болалар лагери очилди

© пресс-служба лагеря Амударё"Амударё" болалар соғломлаштириш оромгоҳи, Сурхондарё вилояти
Амударё болалар соғломлаштириш оромгоҳи, Сурхондарё вилояти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил 28 июнь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти ташаббуси билан барпо этилган "Амударё" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Сурхондарё вилоятида "Амударё" болалар соғломлаштириш оромгоҳи барпо этилиб, фойдаланишга топширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот-хизмати.

Умид гулшани санаторийси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг чет элда ҳам машҳур санаторийси замонавийлаштирилди
Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшма Федерацияси, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, вилоят ҳокимияти, ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари, фахрийлар ва ота-оналар иштирок этдилар.

"Жаҳон андозалари талабларига мос равишда барпо этилган "Амударё" болалар соғломлаштириш мажмуи том маънода ўғил-қизларни нафақат мароқли дам олдириш ва жисмонан чиниқтириш, балки уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ривожлантириш, ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи марказ сифатида иш бошлади", — дейилади хабарда.

© пресс-служба лагеря АмударёСурхондарё вилоятида фойдаланишга топширилган "Амударё" болалар соғломлаштириш оромгоҳи
Детский оздоровительный лагерь Амударё - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилоятида фойдаланишга топширилган "Амударё" болалар соғломлаштириш оромгоҳи

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан барпо этилган мазкур "Амударё" болалар соғломлаштириш оромгоҳи 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган вилоят меҳнаткашлари фарзандларини ўз қучоғига олган.

© пресс-служба лагеря АмударёСурхондарё вилоятида фойдаланишга топширилган "Амударё" болалар соғломлаштириш оромгоҳи
Детский оздоровительный лагерь Амударё  - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилоятида фойдаланишга топширилган "Амударё" болалар соғломлаштириш оромгоҳи

6 гектардан зиёд майдонда қурилиб, фойдаланишга топширилган ушбу масканда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари учун қарийб 34 млрд. сўм маблағ йўналтирилган. Бу эса Ўзбекистонда ёш авлод вакилларини ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтарилганлигининг ёрқин далилидир.

Визит Шавката Мирзиёева в Туркменистан - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркманистонда дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди
Келажакда машҳур халқаро болалар маркази — "Артек" даражасига етказилиши режалаштирилаётган ушбу масканда айни вақтда барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, Маданият ва маърифат маркази, бой китоблар заҳирасига эга замонавий Ахборот-ресурс маркази, тўгарак хоналари, шинам ёзги амфитеатр, салобатли тантаналар майдони, сузиш ҳавзаси, футбол, волейбол, баскетбол ва теннис майдончалари, ётоқ бинолари, ошхона, ювиниш хоналари барпо этилиб, фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, оромгоҳга олиб борувчи йўллар ва ҳудуд асфальтланиб, ота-оналар учун шинам суҳбат айвончалари барпо этилган.

Оромгоҳ тиббиёт мажмуида ўғил-қизларнинг саломатлиги доимий назорат қилиб борилмоқда. Болажонлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида жаннатмакон диёримиз бағрида етиштирилган табиий неъматлар ва гиёҳлардан тайёрланган дамламалар тайёрланиб, овқатланиш рациони бойитилмоқда.

Жорий йилда 5 навбатда фаолият юритиши кўзда тутилган янги оромгоҳда 1000 нафардан зиёд сурхондарёлик ўғил-қизлар мароқли дам олиб, саломатлигини мустаҳкамлаши режалаштирилган. Келгусида йил давомида фаолият юритиши режалаштирилаётган ушбу дам олиш маскани бутун республикадаги болажонларни ўз қучоғига чорлаши кутилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0