Қозоғистонлик вундеркинд мактабни 12 ёшда тамомлади

© REUTERS / Shamil Zhumatovўқувчи
ўқувчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олма-оталик 12 яшар Абзал Мирзаш мактабни аъло баҳолар билан тамомлади. Айни вақтда мамлакатнинг энг нуфузли олий ўқув даргоҳлари бола кетидан "ов"ни бошлаб юборишган

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Олма-Отадаги 136-мактаб тарихида шов-шувли воқеа рўй берди: 12 яшар Абзал Мирзаш ўн бир синфни аъло баҳоларга тамомлади, деб хабар қилди Алмати телеканали.

Телеканал хабарига кўра, ота-она ўғилларидаги иқтидорни 1,5 ёшлигидаёқ пайқашган. Айтишларича, болакай ҳамма нарсага қизиқувчан бўлиб ўсган ва кучли хотирага эга бўлган. 4 ёшлигида Абзал бемалол хотирасида икки хонали сонларни кўпайтирган.

Абзалнинг айтишича, у келажакда эгаллайдиган касби аниқ фанлар билан боғлиқ бўлади.

"Мен болалагимдан отам сингари шифокор бўлишни орзу қилардим. Аммо 9-синфдалигимда қарорим ўзгарди. Интернетда турли касбларни ўргана бошладим ва IT-технологиялар менга маъқулроқ, деган қарорга келдим.

Шу соҳада мутахассис бўлиш орзуим", — деган телеканалга берган интервьюсида Абзал Мирзаш.

Айтганча, вундеркинд ҳозирча қайси олий ўқув даргоҳига ҳужжат топширишини танлаганича йўқ. Аммо бир йўла бир нечта университет ректорлари унга жуда қизиқарли таклифларни киритишган. Ректорлар Абзални ўзлари бошқарувидаги олий ўқув даргоҳига ҳужжат топширишни ва атай у учун ажратилган грант асосида таҳсил олишни таклиф қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0