ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп учрашуви қандай шаклда ўтиши ҳозирча ноаниқ, бунга дипломатик каналлар бўйича тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар қилди Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.
Учрашув вақти ва шакли келишилганми, деган саволга Песков: "Ҳозирча бу деталлар аниқмас, улар дипломатик каналлар бўйича ҳал этилади", — дея жавоб берган.
"Шуни ёдингиздан чиқармаслигингизни сўраган бўлардим, аввал бошданоқ президентлар ҳар қанақасига Гамбургда учрашишлари, ҳақида айтганмиз, аммо учрашув формати ва вақти ҳақида ўйлаб кўриш қарори қабул қилинган", — деган Песков.
Эслатиб ўтамиз, Америка президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер 7-8 июл кунлари Гамбург шаҳрида ўтказиладиган "Катта йигирматалик" саммитида Трамп кўплаб дунё етакчилари, жумладан, Путин билан ҳам, учрашувлар ўтказиши ҳақида журналистларни хабардор қилган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.