ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Хитой чоршанба куни ўзи ишлаб чиқарган эсминецни сувгша туширди, деб хабар қилди РИА Новости Хитой марказий телевидениресига таянган ҳолда.
Хабарда қайд этилишича, тантанали маросим эрталаб Шанхайда, Jiangnan Shipyard компаниясига қарашли кемасозлик корхонасида бўлиб ўтган.
Сув сиғими 10 минг тонналик "005" русумли ушбу эсминец Хитой эсминецлари орасида янги авлод эскадра минаташувчиси сифатида таништирилган.
Кема ҳаво ҳужумига қарши, ракета ҳужумига қарши, кема ҳужумига қарши ва қайиқлар ҳужумига қарши мажмуалар билан жиҳозланган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.