TOШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қишлоқ Хўжалик маҳсулотларини Давлат буюртмаси асосида сотиб олиш ва Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлаш билан шуғулланувчи махсус фонд ташкилиш ҳақида ПҚ-5095 — сонли президент қарорини имзолади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Янги тузилма Вазирлар маҳкамаси бошқаруви остида бўлиб, унинг асосий вазифаси — давлат буюртмаси асосида сотиб олинаётган пахта, буғдой ҳосили учун ўз вақтида ҳисоб-китиб қилиш, бошқа давлатларнинг қишлоқ хўжалигини молиялаш бўйича тажрибасини ўрганиб, кейин уни Республикада қўллашдан иборатдир.
Финд шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликларига замонавий ва юқори самарали қишлоқ хўжалик техникасини лизинг шарти билан еткизиб бериш билан шуғулланади. Фонд бюджет маблағи, Марказий банкнинг имтиёзли кредитлари, халқаро молия институтларининг грантлари ва бошқа манбаалар орқали таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ўзбекистон ЯИМида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 17,6% ни ташкил қилган эди.