ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 27 июн куни Тожикистоннинг таниқли шоирларидан бири Ўлмас Жамол вафот этди. Тожикистон Республикаси ҳукуматининг ўзбек тилидаги нашри — "Халқ овози"га кўра, "Ӯлмас Жамол — икки биродар — ӯзбек ва тожик халқларининг элчилигини ӯз зиммасига олган" шоир эди.
Жумладан, Анвармирзо Хусаинов ўзбек шоири Жамол Камол ва ўзи номидан Ўлмас Жамол оиласига чуқур ҳамдардлик билдириб ўтди.
"Ўлмас Жамолни жойлари жаннатда бўлсин. Ўзбек ва тожик адабиётларини бирлаштириб турган кўприклардан бири эди Ўлмас Жамол. У кишининг тўрт жилдлик сайланма асарлари китобига ўзбек шоири Жамол Камол "Тиниқ шахсият — дилрабо шеърият" сарлавҳали кириш сўзи битган. Ушбу мақолани кейинрок эълон қиламан. Марҳум шоирни аҳли оиласига ёру дўстлари ва мухлисларига Жамол Камол ва мен чуқур таъзия билдирамиз", деб ёзган Анвармирзо Хусаинов.