ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Венесуэла полициясининг илмий, жиноий ва криминалистик суриштирувлар корпусига қарашли вертолёт сешанба куни кечқурун Каракас шаҳрини айланган ва одамларни бўйсунмасликка даъват қилган ҳолда Олий суд биносига ҳужум уюштирган. Бу ҳақда Венесуэла Алоқа ва ахборот вазири Эрнесто Вильегас хабар қилди, деб ёзади РИА Новости.
"Бир киши республикага қарши қурол кўтарди. У вертолётни олиб қочиб, Олий судга ҳужум уюштирди", — деб иқтибос келтирган NTN телеканали Вильегаснинг сўзларидан.
Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган суратларда вертолёт экипажи "350. Озодлик" ёзувли плакатни ёйиб олгани кўриниб турибди.
#LoÚltimo | Gobierno de #Venezuela acusa intento de golpe de estado | https://t.co/r0Iz3g842r pic.twitter.com/ZoF4sVwDHw
— XEVA TABASCO (@XEVATabasco) 28 июня 2017 г.
Бунда гап Венесуэла Конституциясининг 350-моддаси ҳақида бормоқда. Унда ҳукумат томонидан демократик қадриятлар, тамойиллар ва кафолатлар ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда, фуқаролар ҳукуматни тан олмасликлари мумкинкинлиги айтилган.
Ушбу хабар Венесуэла президенти Николас Мадуро томонидан ҳам тасдиқланган. "Учувчилардан бири илгари Венесуэла ИИВ собиқ раҳбари, ЦРУ билан алоқада бўлган Мигель Родригес Торреснинг учувчиси бўлган", — деб айтган Мадуро.
Президент мухолифат ушбу ҳужумни қоралашига умид билдирган. Мадуронинг сўзларига кўра, вертолётдан иккита граната улоқтирилган, улардан бири портламай қолган. "Бу акция юзлаб инсонларнинг жароҳатланишига олиб келиши мумкин эди", — деган президент.
Ҳозирча учувчи тақдири ҳақида қўшимча маълумот йўқ. Шуниси маълумки, у Венесуэла пойтахтини айланиб чиққанидан сўнг, техникани биноларнинг бирини томига қўндирган.
#BREAKING VIDEO: Stolen helicopter drops grenades near Venezuela's Supreme Court, gunfire heard pic.twitter.com/3hnbSzTvf6
— CK (@cngzkync) 28 июня 2017 г.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Венесуэла Олий суди мухолифат миллий ассамблея ҳокимиятини чеклаш қарорини чиқарган эди. Шу туфайли апрел ойидан бошлаб мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу қарор бекор қилингани билан, мухолифат тарафдорлари суд аъзолари истеъфосини ва муддатдан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилган ҳолда кўчаларга чиқа бошладилар. Одамлар шунингдек, таъсисчилар кенгаши чақирилишига ҳам қарши чиқиб, бу ҳаракатни Конституцияни ўзгартиришга уриниш сифатида баҳолашмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирга қадар 75 инсон ҳалок бўлган.