ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Вашингтон "Ал-Қоида" ва "Ислом давлати"нинг минтақавий филиаллари Бирлашган Миллатлар ташкилотининг террорчилик уюшмалари рўйхатига киритилишига эришишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.
Россия ва қатор бошқа давлатлар, жумладан Миср АҚШнинг бу таклифига қарши чиқмоқда.
Миср билдираётган фикрга кўра, "Ал-Қоида" минтақавий бўлимининг рўйхатга киритилиши, маҳаллий ҳокимиятнинг ушбу таҳдидга қарши кураша олишини шубҳа остига қўйиши мумкин. Қолаверса Москва ҳам ушбу ташаббусга шубҳа билан қарамоқда. "Негаки, юқорида номи тилган олинган ташкилотларга алоқадор террорчи гуруҳлар сони қоидага мувофиқ, унчалик кўп эмас, шу боис, ҳукумат бу таҳдидларни ўз кучи билан енгишга қодир".
"Америкаликлар террорчилик уюшмалари рўйхатини кенгайтириш орқали бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишни (аввало ўзлари учун) қонунийлаштириб олиш ниятида", — деб қайд этилган хабарда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.