ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Эртага 26 июнь куни Венгрия Ташқи Ишлар ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийарто расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.
Икки кунлик ташриф дастурида бир қатор учрашувлар ҳамдаЎзбекистон Олий Мажлиси Сенатида, Вазирлар маҳкамасида, Ташқи ишлар вазирлигида, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, Давлат сармоялар қўмитасида ва Савдо-саноат палатасида музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, министр Петер Сийарто Тошкентда Венгрия элчихонаси очилиш маросимида иштирок этади, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.