ТИВ хориждаги фуқаролар мурожаати учун қулайлик яратмоқда

© SputnikПосольство Узбекистана в РФ
Посольство Узбекистана в РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
E-Navbat - электрон навбат хизмати фуқаролар керакли мутахассис қабулига олдиндан ёзилишлари мумкин бўлади.

 

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги хорижда яшаётган фуқаролари Ўзбекистоннинг дипломатик миссияларига мурожаат қилишлари учун қўшимча қулайликлар яратмоқда, дейилган вазирлик сайтида.

Хусусан, дипломатик ваколатхоналарнинг интернет саҳифаларида E-Navbat —  электрон навбат хизмати йўлга қўйилади. E-Navbat орқали фуқаролар керакли мутахассис қабулига олдиндан ёзилишлари мумкин бўлади. Тизим дастлаб Қозоғистондаги элчихонада синовдан ўтказилади.

Шунингдек, вазирликнинг consul.mfa.uz  сайтида онлайн маслаҳт бериш тизими ҳам хизмат кўрсатаётгани айтиб ўтилган. Ушбу тизим орқали январ ойидан бери 250 кишига хизмат кўрсатилгани хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВи саҳифасида бир неча йилдан бери хориж фуқаролари Ўзбекистонга виза олиши учун E-visa  электрон анкета тўлдириш тизими ишлаб келмоқда. Бугунги кунда ушбу тизим ўзбек, рус, инглиз, француз ва испан тилларида хизмат кўрсатиб келмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0