ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Рамазон ҳайити куни метро ва автобуслар эрта тонгдан иш бошлайди, деб хабар берди "Тошшаҳартрансхизмат" ташкилоти хабарига асосан "Қалампир" нашри.
"Ўзбекистонда 26 июнь, душанба куни Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Тошкентда автобус ва метролар қатнови эрталабки соат 4:00 дан иш бошлайди", — дейилган хабарда.
Эрталабки транспорт қатнови Рамазон ҳайити байрами куни Тошкентда яшовчи фуқароларни шаҳардаги масжидларга ҳайит намозини адо этиш учун вақтида элтишга хизмат қилиши таъкидланган.