Хитой ва Кореяга қарши ўйинларга қандай тайёргарлик кўриш белгилаб олинди

© Федерация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш учун икки маротаба йиғин ўтказади. Биринчиси июль охирида хорижда, иккинчиси - август охирида Тошкентда.

TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон Футбол федерациясида ЖЧ-2018 саралш босқичида Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш борасида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга Самвел Бабаян раҳбарлик қилди.

Йиғилишда тасдиқланган режага кўра миллий терма жамоа аъзолари 17-23 июль кнулари хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Йиғин доирасида 2 та назорат ўйинини ўтказиш белгиланган. Шунингдек, йиғинда янги футболчиларни синовдан ўтказиш масаласи устувор вазифа сифатида кун тартибига киритилган.

Терма жамоанинг иккинчи йиғини 20 августдан бошланади. 24 ёки 25 августда Тошкентда ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Жануби-шарқий Осиё жамоалари билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

31 август куни Вухан шаҳрида Хитой термасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 саралаш ўйинига Ўзбекистон терма жамоаси 28 августда жўнаб кетишни режалаштираяпти. Делегация Хитой билан ўйинни тугатибоқ 1 сентябрь куни кечаси Тошкентга қайтиб келади ва 5 сентябрдаги Жанубий Корея билан ўйинга тайёргарлик кўради.

Янгиликлар лентаси
0