TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳрида 26 июнь куни ўқиладиган Ҳайит намози вақтини эълон қилди.
"Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози 2017 йил 26 июнь, душанба куни эрталабки соат 05:05да ўқилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади", — дейилган хабарда.
Шунингдек, хабарда Ҳайит намозини қандай ўқиш ҳақида кичик видеолавҳа ҳам тақдим этилган.