TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тошкентдаги "Биродарлар қабри" мажмуасида 22 июнь — Хотира ва қайғу куни муносабати билан гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, бу ҳақида РИА Новости хабар қилмоқда.
"Тантанали маросим қатнашчилари Мангу олов ёдгорлигига гул қўйишди ва Иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамонлари ва қатнашчилари хотирасини ёд этишди", — дейилган Россотрудничество матубот хизмати хабарида.
Маросимда Россия элчихонаси ва Россия маданият ва фан маркази ходимлари, Ўзбекистон ижтимоий ташкилотлари ходимлари ҳамда таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди.
Бугун 22 июнь — Россия Федерациясида Хотира ва қайғу куни деб эълон қилинган. Бундан 76 йил олдин, 1941 йилнинг 22 июнида инсоният тарихида энг кўп қурбонларга олиб келган мудҳиш уруш бошланган эди.
"Нуроний" жамоат ташкилоти фонди хабарига асосан Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистоннинг 1,5 миллион аҳолиси иштирок этиб, улардан 530 минги уйига қайтиб келмаган.