ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тожикистон собиқ сув хўжалиги вазири ўринбосари Камолиддин Нуралиев фожиали тарзда вафот этди, деб хабар қилди Спутник Тожикистон.
Хабарда айтилишича йўл-транспорт ҳодисаси мамлакат пойтахтидан етмиш километр нарида Нурек шаҳри яқинида юз берган.
Эркак авария юз берган жойнинг ўзида ҳаётдан кўз юмган.
Камолиддин Нуралиев — Эмомали Раҳмоннинг куёви — Жамолиддин Нуралиевнинг отаси бўлади.
Жамолиддин Нуралиев — мамлакат Миллий банки раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келмоқда.
Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти, дейилади нашр хабарида.