ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида "Дамас" русумидаги автоуловни олиб қочган шахс қўлга олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Хабарга кўра, Олмалиқда яшовчи эндигина 22 ёшга кирган М.У ўзганинг автотранспортини олиб қочишга қўл уради. У 1990 йилда туғилган хусусий тадбиркор А.С бошқарувидаги "Дамас" русумли автомашинани ҳайдаб қочган. Аммо у узоққа бора олмади ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Олмалиқ шаҳар Примқулов кўчаси 11"В"-уй олдидан техник соз ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.