TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Бугун 22 июнь — Хотира ва қайғу куни. Бундан 76 йил олдин, ушбу кун инсониятга мисли кўрилмаган даражада ғам ва қайғу олиб келган Иккинчи Жаҳон уруши бошланган эди. Россияда ушбу кун 1992 йилдан бошлаб расман Хотира ва қайғу куни деб эълон қилинди.
1941 йилнинг 22 июни, тонг соат 04:00да Германия қўшинлари СССР чегараларига ҳужум қилади. Германия ҳужумнинг биринчи зарбасини Белоруссия ғарбида жойлашган Брест қалъаси кутиб олади. Бор йўғи 8 минг аскар бўлган қалъа фашистларга бир ойдан ортиқ қаршилик кўрсатади.
Иккинчи жаҳон уруши роппа-роса 1418 кун давом этди. 1998 йилги статистика маълумотларига кўра Совет армияси йўқотган аскарлар сони 11 944 100 кишини ташкил қилди. Совет Иттифоқи умумий ҳисобда 26,6 млн фуқароларидан жудо бўлди. Улардан 13.7 миллиони — тинч аҳоли. Германия эса 11 миллионга фуқароларидан жудо бўлган.
Душман куч, қўшн сони ва жиҳозланиши бўйича 2-3 баравар устун бўлишига қарамасдан, Совет Иттифонинг барча республикалари бир тану бин жон бўлиб унга қарши курашда ва уни енгди. Албатта, ушбу йўлда Иттифоқнинг ҳар бир халқи, ҳар бир миллати ўзининг минглаб, миллионлаб ўғлонларидан жуд бўлди. Шунинг учун ҳам ушбу кун барча МДҲ аҳолиси учун Хотира ва қайғу кунидир.