Остона Саммити якунлари Тошкентда муҳокама қилинди

Oбуна бўлиш
Халқаро Пресс клуб йиғилишида Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари, Ўзбекистонинг ташқи сиёсати буйича долзарб масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. 2017 йил 21 июн куни Халқаро Пресс клубда Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари, Ўзбекистонинг ташқи сиёсати буйича долзарб масалаларга бағишлаган анжуман бўлиб ўтди, Sputnik мухбири хабарига асосан. 

Сессияда Олий мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро Пресс клуб Жамоатчилик кенгаши раиси Содиқ Сафоев, Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Қурманов ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ҳудудий аксилтерор тузилмаси директори Евгений Сисоевлар спикер сифатида қатнашдилар. Шунингдек, анжуманда Олий Мажлис сенаторлари, турли вазирликлар вакиллари, экпертлар ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Заседание совета глав государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в расширенном составе - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга қабул қилинди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 июнь кунлари ШҲТ саммити доирасида Остона шаҳрига қилган ташрифи давомида ШҲТга аъзо бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республика бош вазири Навоз Шариф, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Испания қироли Филип VIлар билан икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларида музокаралар ўтказди.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги йиғилишларида иштирокчилар ўзаро савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий, транспорт ва гуманитар соҳалардаги алоқаларининг мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар. Ташкилотнинг 2025 йилгача ишлаб чиқилган ривожланиш стратегияси доирасидаги 2016-2020 йилларга мўлжаалланган ҳаракатлар режасининг бажарилиши ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида туризм соҳасининг ривожланишига алоҳида урғу берилди.

Встреча Нурсултана Назарабаева и Шавката Мирзиёева в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев ШҲТ саммити очилиш маросимида Мирзиёевга муваффақият тилади

ШҲТ саммити доирасида яна эътиборга молик ҳодиса, ташкилотга янги расмий икки давлат — Ҳиндистон ва Покистон Республикалари қабул қилиниб, ушбу давлатларнинг байроқлари ШҲТ штаб-квартираси олдида кўтарилди. Саммитнинг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқида Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев Афғонистондаги вазиятнинг барқарорлаши минтақада ҳавфсизлик ва барқарорликнинг асосий гарови эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ташкилотга аъзо давлатларининг темир йўл соҳаси раҳбарлари ўртасида тез-тез музокаралар ташкил этилиши ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги транспорт алоқаларининг ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади.

Саммит якунларига кўра, Остона декларацияси қабул қилинди. Ушбу декларация ШҲТ давлатларинг турли соҳалардаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашни ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. Шу куннинг ўзида президент Шавкат Мирзиёев Остона ЭКСПО-2017 кўргазмасининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0