TOШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Қозоғистон пойтахти аэропортига мамлакатнинг амалдаги президенти номи берилди. Бундан буён Остона аэропорти "Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти" деб аталади.
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев номи берилган бир неча кўчалар ва муассасаларга берилган. Масалан Остонада Назарбоенв номли мактаб ва университет бор. Ундан ташқари Толдиқўрғон шаҳри марказида Назарбоевга ҳайкал ўрнатилган. Яқинда Қозоғистон президенти сурати акс эттирилган сувенир пул купюраси ҳам чоп этилган эди. Шунингдек, Қозоғистонда Назарбоев номи Тян-Шан тоғининг шимолидаги чўққилардан бирига ҳам берилган.
© Sputnik КазахстанНазарбоев сурати туширилган пул
Назарбоев сурати туширилган пул
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Қозоғистон депутатлари Остона шаҳрини "Нурсултан" ёки "Назарбоев" деб ўзгартиришни таклиф қилишган эди, лекин президент ушбу ғояни рад этди.