TOШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни имзолаган қарорига биноан, Ўзбекистонда ҳузурида чет мамлакатларда бўлган ўзбек маданий бойликларини ўрганувчи, ҳисобга олувчи ва қайтарувчи марказ ташкил қилинади.
Янги ташкилот чет мамлакатларда сақланаётган Ўзбекистон билан боғлиқ маданий бойликлар маълумотлар базасини яратиш, уларни илмий ўрганиш ҳамда ватанига қайтариш масалалари билан шуғулланади. Шунингдек, ушбу муассаса маданий бойликларни мамлакатга олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларининг самарадорлигини аниқлаш билан шуғулланади.
Марказ Вазирлар маҳкамасининг Ахборот-таҳлилий департаментининг таълим, фан ва ёшлар сиёсати бўлими назорати остида бўлади. Шунингдек, марказ, яқинда ташкил қилинадиган, Ўзбекистонга тегишли бўлган маданий бойликларни ҳисоб-китоб қилиш билан шуғулланувчи Республика комиссиясига ҳисобот бериб боради.